Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 мартдаги фармони билан Шавкатжон Абдуразаков Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинлади.
Айни вақтда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ҳамда унга мувофиқ равишда стратегияни ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Шу муносабат билан Давлат экология қўмитаси раҳбарияти 2020 йил 10 март куни соат 15-00 да бўлиб ўтадиган учрашувга барча ОАВ, жамоатчи ташкилотлар вакиллари ҳамда блогерларни таклиф этади.
Ташриф буюрганлар соҳада бўлаётган ўзгаришлар юзасидан фикр билдириш, муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан таклифларни бериш имконига эга бўладилар.
Учрашув Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Тўйтепа 2а уйда жойлашган Давлат экология қўмитаси биносида бўлиб ўтади.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати