Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Жарқўрғон туман инспекцияси ходимлари томонидан мунтазам рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Рейдлар давомида ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Жумладан Жарқўрғон тумани инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор рейд давомида «Мустақиллик» ва «Пахтаобод» маҳалласида яшовчи фуқаролар Г.Ч. ҳамда Ш.С.лар уйидан ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.
Азиз юртдошлар! Санитар тозалаш хизмати ходимлари меҳнатининг қадрига етайлик! Зеро, улар қатъий карантин вақтида тиббиёт, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари билан бир қаторда туну кун меҳнат қилмоқдалар!
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати