Навоий вилояти: Ҳеч қандай экологик қонунбузилиш жавобсиз қолмайди!
01.
05. 2020
17:39
6144
Эконадзор

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида Навоий шаҳар фуқароси Ҳ.Ф. Навбаҳор туман «Уч-тут» массиви ҳудудидан ўтувчи Зарафшон дарёсининг муҳофаза зонасида жойлашган балиқчилик ҳавзасини қазиш жараёнида ҳосил бўлган қум-шағал аралашмасини сотиш мақсадида тўплаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-модда 1-қисми билан 2 230 000 сўм миқдорида маъмурий жарима чораси қўлланилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар