«Бухорода қўйларни фақатгина думбасини еб кетаётган ёввойи ҳайвонни ушлашибди» тўғрисидаги хабар юзасидан изоҳ
08.
06. 2020
18:03
5887
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси ижтимоий тармоқлардаги «Бухорода қўйларни фақатгина думбасини еб кетаётган ёввойи ҳайвонни ушлашибди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган хабар юзасидан маълум қилади.

Видеодаги жонивор Олакузан (Перевязка) бўлиб, халқаро ҳамда Ўзбекистон Кизил китобига киритилган заиф, камайиб бораётган тур ҳисобланади.

Қизилқум чўли, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўл ва Қарши чўли, Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғ тизмаларининг тоғ ёнбағирлари ва юқори камарлари, Сурхондарёнинг қуйи қисми, Оҳангарон дарёсининг юқори қисмида учрайди.

Мазкур жонивор кемирувчилар билан озиқланиб, табиатда санитар вазифани бажаради.

Юқоридагиларни инобатга олиб, олакузаннинг қўй думбаси билан озиқланиши тўғрисидаги хабар асоссиз.

Ўз навбатида ушбу жонивор Бухоро вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан табиатга қўйиб юборилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар