Телеграмм ижтимоий тармоқда тарқалган мурожаатга муносабат
19.
06. 2020
18:43
5977
Янгиликлар

Телеграмм ижтимоий тармоқда тарқалган «Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳудудидаги дарахтлар кесилиб, теп – текис қилиб қўйилди. Яна бу идора дарахтлар ноқонуний кесилишига қарши курашади! «Йиғлаб борсам, хўнграб чиқди» деган шу бўлса керак» сарлавҳали мурожаат Навоий шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш давомида ушбу худуд (Аввалги Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биноси) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи бўйича бўлиб ўтган 11-сонли мажлис баёнининг 42-бандига мувофиқ Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси балансида бўлган Навоий шаҳар Толстой кўчаси 14а уй манзилда жойлашган (Аввалги Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси) бинони, Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси балансига беғараз ўтказиб берилиши белгиланган эди, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 02.04.2019 йилдаги 03-01/9-1663-сонли хатига асосан Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси балансига беғараз (бепул) ўтказиб берилиши бўйича розилик хати олинди ва собиқ Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биноси Навоий вилояти Ҳалқ таълим бошқармасига беғараз ўтказиб берилган. 2018 йил 25 декабр кунидан бошлаб Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Навоий шаҳар Давлат хизматларининг агентлигининг 4-қаватида иш фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Жорий йил 24 апрель куни Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Навоий шаҳар «Орзу» МФЙдан келиб тушган ёзма мурожаатини Навоий шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганилганда, ушбу худуддаги манзарали дарахтлар қаровсиз қолганлиги, оқибатда 30 туп арча қуриганлиги аниқланган. Ўрганиш натижасида ўсишдан тўхтаган ва қуриган манзарали дарахтларнинг таг қисмидан кесишга руҳсат этилган.

2020 йил 26 май куни ушбу бинода таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги вақтида фуқаро Х. Б. томонидан бир туп ўсишдан тўхтамаган манзарали дарахтни олиб ташлаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 162-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар ва маъмурий жарима ҳозирги кунга қадар тўлиқ ундириб олинган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар