Она айиқ қопқонга тушди
Жорий йил 26 август куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Бахмал давлат ўрмон хўжалиги Узунбулоқ бўлими Каттасой айланмаси ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушганлиги маълум бўлди. Маҳаллий аҳоли томонидан ушбу ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушгач, ....
Табиат муҳофазага муҳтож. Хоҳ ўсимлик бўлсин, хоҳ жонивор бўлсин айни дамда уларни сақлаш, асраб-авайлаш лозим. Бу вазифа бугунги куннинг бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифаларидан биридир. Афсуски, орамизда ҳайвонот дунёсининг йўқолиб бораётган турларини овлаш, улардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш учун ҳаракат қилаётган кимсалар ҳам учраб турибди.
Жорий йил 26 август куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Бахмал давлат ўрмон хўжалиги Узунбулоқ бўлими Каттасой айланмаси ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушганлиги маълум бўлди.
Маҳаллий аҳоли томонидан ушбу ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушгач, Давлат экология қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари баён этилган манзилга етиб бордилар.
Ҳозирда айиқни қутқариш, даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати