«Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (541-сон, 07.09.2020 йил) қабул қилинди.
Унга кўра,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Президентимизнинг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги фармонига мувофиқ, «рақамли иқтисодиёт»га ўтиш мақсадида давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун ҳар йили қоғоз шаклида тақдим этиладиган 30 мингга яқин ҳужжатларнинг электрон алмашинув тизими яратилади;
Мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши юқори ва ўртача даражада хавфли бўлган фаолият турларининг атроф-муҳитга ва аҳоли соғлиғига узлуксиз саблий таъсир кўрсатишини муҳокама қилиш учун жамоатчилик эшитувлари амалга жорий этилади.
Қарор билан
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори (I), ўртача (II) ва паст даражада хавфли (III), шунингдек, маҳаллий даражада таъсир кўрсатувчи (IV) ҳамда Давлат экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати;
Давлат экспертизаси тўғрисидаги низом;
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2020 йил 1 октябрга қадар:
Давлат экология қўмитасига ўзининг веб-сайти орқали давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш вазифаси белгиланди.
Соҳиба Муллаева, YUZ.UZ
Манба: https://yuz.uz/news/atrof-muhitga-tasiri-bolgan-....
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати