Шу кунларда, Булунғур туманида 100 ёшдан ошган дарахт ва буталарни аниқлаш ҳамда давлат муҳофазасига олиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш туман инспекцияси томонидан 2020 йил 9 сентябрь куни туманда олиб борилган ўрганишлар натижасида “Ҳўжамазгил” МФЙ, “Фармонтепа” қишлоғидаги туман халқ таълимига қарашли 41-умумтаълим мактаби ҳудудида 1 та 115 ёшга кирган Қатронғи дарахти ва мактаб атрофидаги 11 та 100 ёшдан ошган тут дарахтлари борлиги аниқланди.
Қатронғи - русча номланиши Каркас кавказский, лотинча Celtis caucasica. Тоғли худудларда кенг тарқалган, якка-якка тарзда ўсади, қурғоқчиликка жуда чидамли, меваси доривор.
Соҳа мутахассислари томонидан ушбу дарахтлар алоҳида давлат муҳофазасига олинди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати