Фаолият ҳақида

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси (кейинчалик матнда – Марказ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрельдаги 2915-сонли “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ташкил этилди.

Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофазақилиш давлат қўмитаси қарор ва фармойишлари, Устав ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг 1995 йил 22 декабрдаги 188-и-сонли қарорига мувофиқ (1996 йил 7 майда кучга кирган) Ўзбекистон Республикаси хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель Конвенциясигақўшилган.

Конвенция талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги 151-сонли "Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида " ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 апрелдаги 1670-сонли “Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан “М2”, “М3” ва “N2” тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини “Евро 2” экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида вақтинчалик Йўриқнома” асосида мувофиқлик туғрисидаги экологик сертификат ДУК “Давэкосертификат” томонидан берилади. (Изоҳ: “Евро-3” экологик даражадан кам бўлмаган талаблари 2010 йилдан жорий қилинган).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги 5863-сонли "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида " ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2020 йил 30 январдаги 50-сонли "Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ги қарори лойиҳаси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги 4059-сонли "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 95-сонли "Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламентни тасдиқлаш ҳақида" ги қарори тасдиқланди.

Маҳсулот ва хизматларни экологик сертификатлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 1997 йил 31 октябрдаги 54-сонли қарори билан ташкил етилди.

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2002 йил 31 октябрдаги 10/4-сонли ва 2002 йил 13 ноябрдаги 72-сонли "давлат екологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва тартибга солиш Бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" ги қарорига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни экологик сертификатлаштириш маркази давлат екологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва тартибга солиш бўйича боў давлат бошқармаси сифатида қайта ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-3956-сонли қарорига мувофиқ, Экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва нормаллаштириш Бош Давлат бошқармаси Экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш давлат маркази деб қайта номланди.

Экологик сертификат – бу экологик сертификатлаштириш органи томонидан табиий ресурслардан фойдаланувчига бериладиган ҳужжат бўлиб, у маҳсулотнинг экологик жиҳатдан хавфсиз эканлигини ва экологик сертификатлаштириш объекти амалдаги меъёрий ҳужжатлар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари ва меъёрларига жавоб беришини кўрсатади.
 

Марказнинг 2016-2019 йиллардаги фаолияти:

– 2016 йилда 3866 та экологик сертификат берилди, улардан 1531 таси мажбурий сертификатлаштириш, 2335 таси эса ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.

– 2017 йилда 3558 та экологик сертификат берилди, улардан 2056 таси мажбурий сертификатлаштириш, 1502 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.

– 2018 йилда 5558 та экологик сертификат берилди, улардан 3796 таси мажбурий сертификатлаштириш, 1757 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.

– 2019 йилда 5492 та экологик сертификат берилди, улардан 4208 таси мажбурий сертификатлаштириш ва 1284 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Аккредитация маркази" ДУК мутахассислари томонидан "Госэкосертификат" ДУК синов лабораториясини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилди. Халқаро O'z DSt ISO/IEC 17025: 2007 стандарти талабларига мувофиқлиги сабабли синов лабораторияси аккредитациядан ўтказилиб, UZ-TK TL.0013 рақамли гувоҳномага эга булди. 
                      
Экологик менеджмент тизимини такомиллаштириш мақсадида Марказ халқаро тажрибани ўрганиш ва ИСО 14001 стандартига мувофиқлиги бўйича экологик менеджмент  органи сифатида аккредитациядан ўтказиш учун тўлиқ ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш бўйича Қўмитанинг иккинчи ярим йиллик иш режасига киритилган.