Марказ фаолиятининг асосий мақсади ва фаолият тури

Марказ фаолиятининг асосий мақсади Республикада экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш, экологик хавфсизликни таъминлаш (маркировкалаш) соҳасида ягона сиёсатини жорий этиш, амалга ошириш ва бу тизим бўйича ташкилий-методик ишларга раҳбарлик қилиш, муассиснинг топшириқларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек ушбу уставда кўрсатилган бошқа ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳисобланади.

Марказ ўз мақсадларига мувофиқ қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

Экологик сертификатлаштириш бўйича:

– атроф – муҳит ва аҳоли саломатлигига зарар етказмаган ҳолда фаолият юритишнинг энг самарали ва хавфсиз йўналишларини белгилаш мақсадида табиий объектларни зарарланиш даражаси, сифати ва ҳолатини баҳолаш орқали экологик сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш;

– одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол – мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотларни белгиланган меъёр ва талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш;

– чиқиндилар ва чиқинди билан боғлиқ ишларни экологик нормативларга мувофиқлигини, уларни ҳосил бўлиши ва бартараф этилиши жараёнида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек атроф – муҳитга етказиши мумкин бўлган зарарли таъсирларни аниқлаш мақсадида экологик сертификатлашдан ўтказиш;

– ишлаб чиқариш технологик жараёнларининг экологик талабларга мувофиқлигини баҳолаш;

– хўжалик юритувчи субъектлар томонидан техника ва технологияларни қўллашда стандартлар ва экологик нормативларга риоя этилишини аниқлаш ва кўрсатилаётган ишлар ҳамда хизматларни экологик сертификатлаштириш;

– янги автотранспорт воситаларининг “Евро” экологик даражасини аниқлаш ва талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш;

– янги автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасида белгиланган “Евро” экологик даражаси талабларига номувофиқлиги аниқланганда, бу тўғрида тегишли хулоса бериш;

– экологик менежмент тизимини ISO 14000 (14001) халқаро стандарт талабларига мувофиқлигини сертификация қилишни йўлга қўйиш;

– экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида республика ҳудудида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, кўрсатиладиган хизматларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш тизимини жорий этиш;

– маҳсулотларни экологик талаб асосида сертификатлаштиришда уларнинг ўз хусусияти (меъёр, кўрсаткич)ларига мослигини аккредитланган синов лабораторияларининг берган хулосаларига кўра аниқлаш;

– “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган аккредитация доирасида ишларни олиб бориш ва ундан четга чиқмаслик.
 

Экологик стандартлаштириш бўйича:

– республикада аҳоли саломатлиги ва атроф – муҳитни муҳофаза қилишга оид жаҳон андозаларига мос меъёрларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиш;

– экологик хавфсизликни таъминловчи стандартларни ишлаб чиқиш, ISO халқаро стандартларини корхона ва ташкилотларда жорий этиш ва сертификатлаштиришни йўлга қўйиш, тегишли таклифларни бериш ва назорат қилиш;

– экологик стандартларни Миллий стандартлаштириш тизими орқали Халқаро стандартларга уйғунлаштиришда қатнашиш.
 

Экологик меъёрлаштириш бўйича:

– Қорақалпогистон Республикаси ва вилоят филиаллари томонидан атроф - муҳитни ифлослантирувчи чиқиндиларни жойлаштиришнинг ПДВ, ПДО, РСВ, ПДС, чегаравий меъёрлари ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва вилоятлар экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тасдиқлашга тақдим этиш;

– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда атроф – муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг умумий рўйхатидан фойдаланиш.
 

Синов лабораториясида синов ишларини ўтказиш бўйича.

Марказ ўзининг аккредитациядан ўтган синов лабораториясида қуйидаги ишларни амалга оширади:

– Республика ҳудудига олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни, ишлаб чиқариш технологик жараёнларни, хизматларни, республика ҳудудида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш ишларида;

– Ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ўрнатилган экологик меъёрларга мувофиқ иш олиб борилаётганлиги бўйича идоравий назорат ишларида;

– Республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экологик хавфсизлик тамғаси билан маркировкалаш жараёнида тупроқ, сув ва ҳаво таркибини таҳлил қилишда;

– Маҳсулотларда ГМО, антибиотик мавжудлиги таҳлили жараёнлари синов ишларини ўтказади.
 

Экологик маркировкалаш бўйича:

– Республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экологик меъёрларга мувофиқлиги бўйича ишларни амалга ошириш ҳамда экологик хавфсиз тамғаси билан маҳсулотларни маркировклаш.

– Экологик хавфсиз маҳсулотларни маркировлашга тааллуқли стандартларни ишлаб чиқиш, ISO халқаро стандартларини республикада жорий этиш ва маркировкалашни йўлга қўйиш, тегишли таклифларни бериш ва назорат қилиш;
 

Марказ вазифаси ва ваколатлари

Марказнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

– экологик сертификатлаштирилиши лозим бўлган объектлар номенклатурасини ишлаб чиқиш ва зарурат юзага келганда уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб бориш;

– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш, экологик хавфсизликни таъминлаш (маркировкалаш)га оид норматив ҳужжатлар базасини шакллантириш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш;

– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (маркировкалаш)га оид фаолиятни тўғри амалга оширилишини таъминлаш ҳамда ташкилий - методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

– экологик сертификатлаштириш ишларини амалга оширишда аккредитланган синов лабораторияларининг берган маълумот ва натижаларига таянган ҳолда экологик хавфсизликнинг меъёр ва кўрсаткичларига доимий риоя этилишини таъминлаш;

– экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш соҳасида эксперт – аудитор кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш, аккредитация доирасида уларни аттестациядан ўтказишда иштирок этиш;

– экологик сертификатлар реестрини юритиш;

– филиал ва унинг Экологик сертификатлаштириш органларини экологик сертификат бланкалари билан марказлаштирилган ҳолда таъминлаш;

– экологик сертификатлаштириш ишларининг тўғри амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда “Ички аудит” ўтказиш ва унинг натижаларига кўра камчиликларни бартараф этиш;

– экологик сертификатлаштириш натижалари бўйича хавфсизлик кўрсаткичларини тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;

– экологик сертификатлаштириш иштирокчилари бўлган ва бошқа манфаатдор шахсларни экологик сертификатлаштиришга оид маълумот ва ахборот билан таъминлаш;

– экологик сертификатларни расмийлаштиришда аккредитланган синов лабораторияларининг синов натижалари ва эксперт – аудиторлар хулосаларига таянган ҳолда экологик сертификатлар ва хулосаларни расмийлаштириш;

– экологик сертификатлаштириш натижаларининг ҳақконийлигини таъминлаш;

– экологик сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби ва натижаларига кўра тақдим этилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш;
 

Марказ қуйидаги ваколатларга эга:

– ўз ваколати доирасида вазирлик, қўмита, идора ва ташкилотларнинг тегишли тузилмаларидан иш фаолияти учун керак бўлган маълумот ва ахборотларни олиш;

– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар филиалларининг фаолиятини назорат қилиш ва амалий – методик ёрдам кўрсатиб бориш;

– муассис билан келишилган ҳолда экологик сертификатлаштиришни ўтказиш учун нархлар ва тарифларни белгилаш;

– экологик сертификатлаштириш масаласида қилинган мурожаат ва аризаларни қабул қилиш ҳамда ўрганиб чиқиш;

– мурожаатларни ўрганиш натижаси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш;

– ҳар бир аниқ ҳолатда аналитик – синов лабораториясини танлаш, намуналарни олиш, синов ўтказиш ҳамда ишлаб чиқаришни назорат қилиш тартибини белгилаш;

– экологик сертификатлаштириш органига берилган ваколатлар доирасида тегишли объектларни экологик сертификациядан ўтказиш ва экологик сертификатлар тақдим этиш;

– аризачига тақдим этилган экологик сертификатларни амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш;

– экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни Ўзбекистон Респубкасига олиб кириш ва уларни унинг худудидан олиб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган “Евро” экологик даражадан кам бўлмаган янги автотранспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқишда, маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнларини ва хизмат (иш)ларни экологик сертификатлаштиришда уларнинг экологик сертификатлаштириш ва синов лабораториялари талабларига жавоб бермаслиги аниқланганда мурожаат этувчи шахс ёки корхоналарга экологик сертификат бериш юзасидан рад жавобини бериш;

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги “Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг худудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида”ги 151-сонли қарори асосида экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг худудидан олиб чиқишни тартибга солишни экологик сертификатлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан “М2”, “М3” ва “N2” тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини “Евро 2” экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида вақтинчалик Йўриқнома” асосида экологик сертификатлаштиришни “Давэкосертификат” ДУК томонидан амалга ошириш.

– Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларга экологик сертификатлар ҳамда барча тоифадаги автотранспорт воситаларига хулосаларни Марказ томонидан бериш;

– ўтказилган экологик сертификатлаштириш ишлари натижалари тўғрисида ва экологик сертификатлаштириш талаблари бажарилмаганлиги сабаблари ҳақида “Ўзстандарт” агентлигига тегишли маълумотларни тақдим этиб бориш;

– ўтказилган экологик сертификатлаштириш натижалари юзасидан амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида инспекцион назорат ўтказиш;

– филиалларга ўзлари фаолият юритадиган ҳудудда экологик сертификатлаштириш органи шаклида аккредитациядан ўтиши бўйича методик ёрдам кўрсатиш;

– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш ҳамда экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш бўйича баҳсли масалалар ва низоларни ҳал этишда суд органларида даъвогар ёки жавобгар сифатида қатнашиш;

– ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида ўзига маълум бўлган маълумотлар ҳамда мурожаат этувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг тижорат сирларини ошкор этмаслик;

– экологик менежмент тизими ISO халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида Экологик менежмент Идорасини ташкил этиш ва ўрнатилган тартиб асосида аккредитациядан ўтказиш;

– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш ҳамда экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш бўйича фаолият юритувчи бўлим ташкил этиш ва уни малакали мутахассислар билан таъминлаш;

– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш, экологик менежмент тизими ишларини ривожлантириш мақсадида фуқаровий – ҳуқуқий келишувлар асосида четдан эксперт – аудитор ва малакали мутахассисларни жалб этиш ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш;

– Марказ ходимлари ва мутахассисларини доимий малакасини ошириб бориш мақсадида ўқишлар ташкил этиш, ўз фаолиятига таалуқли масалалар юзасидан анжуман ва семинарлар ўтказиш;

– экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалашнинг афзалликлари, эришилган ютуқлар ва кутилаётган натижалар тўғрисида радио, телевидение ва матбуотларда чиқишлар қилиш;

– экологик сертификатлаштириш масаласи бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш, ушбу масалага оид халқаро тизим ва келишувларга қўшилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.