Очиқ маълумотлар
 

– Экологик сертификат бериш реестри (OpenData давлат очиқ маълумотлар портали – https://data.egov.uz/);

 



– 2016 йилда 3866 та экологик сертификат берилди, улардан 1531 таси мажбурий сертификатлаштириш, 2335 таси эса ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.

– 2017 йилда 3558 та экологик сертификат берилди, улардан 2056 таси мажбурий сертификатлаштириш, 1502 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.

– 2018 йилда 5558 та экологик сертификат берилди, улардан 3796 таси мажбурий сертификатлаштириш, 1757 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.

– 2019 йилда 5492 та экологик сертификат берилди, улардан 4208 таси мажбурий сертификатлаштириш ва 1284 таси ихтиёрий экологик сертификатлаштиришга тегишли.
 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Аккредитация маркази" ДУК мутахассислари томонидан "Госэкосертификат" ДУК синов лабораториясини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилди. Халқаро O'z DSt ISO/IEC 17025: 2007 стандарти талабларига мувофиқлиги сабабли синов лабораторияси аккредитациядан ўтказилиб, UZ-TK TL.0013 рақамли гувоҳномага эга булди. 
                      
Экологик менеджмент тизимини такомиллаштириш мақсадида Марказ халқаро тажрибани ўрганиш ва ИСО 14001 стандартига мувофиқлиги бўйича экологик менеджмент  органи сифатида аккредитациядан ўтказиш учун тўлиқ ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш бўйича Қўмитанинг иккинчи ярим йиллик иш режасига киритилган.
 

Open Data

Давлат экология сертификатлаштириш соҳасида хизмат турларин рақамлаштириш

Open Data

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4145-сонли қарори бажарилиши тўғрисида

Open Data

Иҳтиёрий экологик маркировкалаш соҳасида синов лабораторияни ташкил қилиш юзасидан лойиҳа

Open Data

Ўзбекистон Республикасида экологик сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича

Open Data

Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида