"Оҳангаронцемент" ОАЖ экологик қонунчилигига мувофиқлигини текшириш ишлари олиб борилди.
06.
02. 2019
09:25
8178
Эконадзор

Оҳангарон тумани аҳолисидан келиб тушган шикоятларга кўра, Давлат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари шу йилнинг 7-16 феврал кунлари Бош прокуратура билан келишилган ҳолда Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрининг саноат ҳудудида жойлашган "Оҳангаронцемент" ОАЖнинг экологик қонунчилигига мувофиқлигини бўйича текшириш ўтказишди.

Текширув давомида Давлат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг ходимлари атмосфера ҳавосини, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш, шунингдек чиқиндиларни йўқ қилиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлигини аниқлади.

Корхонанинг аудиторлик текшируви натижаларига кўра ушбу корхонанинг 16 нафар ходими маъмурий жавобгарликка тортилди ва атроф муҳитни ифлослантириш учун 423 млн. сўм миқдорида компенсация тўловлари ундирилди.

Бундан ташқари, корхона атроф-муҳитни мониторинг қилишни давом эттириш учун Давлат экология қўмитасига тақдим этилган, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.

Шу билан бирга, бугунги кунда корхона энергия тежамкор ва экологик тоза "қуруқ" усулда семент ишлаб чиқариш учун янги юқори технологияли завод қуриш устида иш олиб бораётганлигини таъкидлаш лозим.

Фойдали манбалар