Душанбе. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасалари раҳбарларининг иккинчи йиғилиши
29.
07. 2021
15:24
4521
Tadbirlar

29 июль куни Душанбе шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасалари раҳбарларининг иккинчи йиғилиши гибрид форматида бўлиб ўтди.

Йиғилиш ШҲТ давлатлари делегациялари раҳбарлари нутқлари билан бошланди. Мазкур тадбир доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ШҲТ давлатлари махсус ишчи гуруҳини ташкил этиш, ШҲТга аъзо давлатларнинг 2022-2024 йиллар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик Концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Режасини тасдиқлаш ҳамда кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ижрочи директори З. Махмудов 26-27 июль кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё конференцияси натижалари бўйича нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбари – Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов ШҲТга аъзо-давлатлар ўртасида экологик мониторинг, биохилма-хилликни, табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, кадрлар салоҳиятини ошириш соҳаларида ҳамда илмий-техник ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш бугунги кун талаби эканлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш охирида делегация раҳбарлари томонидан якуний Баён имзоланди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлик ва муассасалари экспертлари ва раҳбарларининг кейинги йиғилиши 2022 йилнинг апрель ойида ватанимизда ўзбек томонинг раислиги остида бўлиб ўтади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Foydali manbalar