Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан учрашув ўтказди.
26.
08. 2022
11:28
3631
Yangiliklar
Учрашувда Давлат экология қўмитаси ва БМТТД ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, жумладан, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида халқаро экспертларни жалб қилиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, кимёвий чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш ҳамда янги полигонларни ташкил этиш жараёнида БМТнинг тегишли конвенциялари талаблари ижросини таъминлаш, бу борада тегишли консультатив кўмак кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди.