Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
14.
11. 2022
10:33
3009
Yangiliklar

Ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек энг масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган Сиз азизларни касб байрамингиз –  Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Давлат экология қўмитаси жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.

Саломатликнинг дунёдаги энг бебаҳо бойлик сифатида қадрланиши бежиз эмас. Зеро, инсон тани соғлом, руҳи тетик бўлсагина ҳаёт неъматлари татийди. Шу маънода, саломатлигимиз посбонлари бўлган барча тиббиёт соҳаси фидойиларининг меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак, эъзозласак оз.

Давлат экология қўмитаси ўзининг устувор вазифаларидан бири сифатида аҳоли саломатлиги учун қулай шароит яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу жараёнда экологик шароитни яхшилаш, тиббиёт чиқиндиларининг атроф-муҳитга таъсирининг олдини олиш каби масалаларда соғлиқни сақлаш тизими билан ҳамкорликда амалга оширилаётган  ишлар муҳим аҳамиятга эгадир.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ушбу қутлуғ айём билан яна бир бор табриклаб, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жамоаси

Foydali manbalar