Бугун Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда ўтказилган Республика илмий-амалий ва кўргазмали  семинари доирасида Навоий вилояти Экология бошқармаси ташаббуси билан тадбир ташкил этилди .
24.
11. 2022
19:31
3184
Yangiliklar

Навбаҳор туманидаги Учтут қишлоғидаги асрлар билан бўйлашган  уч туп тут дарахти ёнида ташкил қилинган тадбирда Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан 100 ёшдан ошган дарахтларни хатловдан ўтказиш ва муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга маъумот берилди.

Кексаларнинг айтишича, қишлоқ номининг келиб чиқиши ҳам  йўл бўйидаги ушбу қадим тут дарахтлари билан боғлиқ бўлиб, бу дарахтларнинг узоқ умр кўришининг сири шу ҳудуд иқлимига мослашувчанлиги билан изоҳланади. Кўп йиллик тажрибаси шуни кўрсатадики, тут қурғочиликка ва шўрланишга чидамлиги, кўп сув талаб қилмаслиги билан ажралиб туради.

  Айни пайтда қадим уч туп тут дарахтига табиат ёдгорлик мақоми берилган бўлиб, давлат муҳофазасига олинган.

Семинар доирасида ушбу ҳудудга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Foydali manbalar