Кўпни кўрган кексаларнинг айтишича, бу минг йиллик чинорнинг кавагида бир вақтлар одамлар яшаган. Ҳозир бу дарахтнинг 9 та танаси бор. Бу жойнинг “Чинортаги” деб номланиши ҳам шу дарахт билан боғлиқ. Бу чинорнинг ёши ҳақида турли қарашлар бор. Олимлар унинг минг йилдан ошганлигини таъкидлайди. Ҳозирда чинорга “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилган.
Куни кеча ушбу чинор қошида семинар ташкил этилди. Унда мутахассислар томонидан йиғилганларга Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилаётган 100 ёшдан ошган дарахтларнинг муҳофазаси ҳақида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, айни пайтга қадар вилоят миқёсида 28 та асрларга тенглашган дарахтлар бор бўлиб, улар маълумотлар базасига киритилди.
Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати