Бугун бу борадаги ишларни янада кенг йўлга қўйиш, мазкур ташаббус доирасида талаба-ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Давлат экология қўмитаси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан дарахт кўчатларини экиш акцияси ташкил этилди.
Бир вақтнинг ўзида Республика миқёсида 14 та ҳудуддаги олий таълим муассасаларида ўтказилган ушбу акция жараёнлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўрнатилган катта монитор орқали боғланган ҳолда тўғридан-тўғри мулоқот тарзида ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил қилинган ушбу хайрли ташаббус олий таълим тизимида меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшларнинг фаол иштироки натижасида кенг қулоч ёйиши, кейинги йиллар давомида ҳам бундай амалий ҳаракатлар янада сифатли ва самарали тарзда давом эттирилишини таъкидлашди.
Шундан сўнг университет ҳудудига яхши ният билан турли манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков иштирок этди.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати