Сирдарё вилояти Экология бошқармасининг давлат инспекторлари, ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан Сардоба тумани  ҳуддудида тезкор тунги рейд тадбирлари ўтказилди
06.
04. 2022
14:04
4204
Yangiliklar

   Ўтказилган рейд тадбирлари давомида  "Сардоба" сув омборидан  фуқаролар Б.К, Э.Ж ва  ва Ш.М  балиқ тутиш учун тақиқланган ов қуроли лескали тўр ёрдамида   жами  4 (тўрт) турдаги 80 (саксон) дона балиқларни ноқонуний овлаганлик ҳолати аниқланди. 

   Тадбир давомида қоидабузарлардан 1 дона резина қайиқ, 2 дона эшкак, 10 дона лескали тўр, 1 дона насос ва 1 жуфт резина этик  олиб қўйилди ҳамда Х.А бошқарувида бўлган "Нексия" русумли автотранспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

    Ўзбекистон Республикаси  МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан қонуний чораларни кўриш мақсадида суд органига юборишлик учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 11 610 000 сўм ҳайвонот оламига етказилган зарар миқдори белгиланди.

Сирдарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Foydali manbalar