Учрашувда Ўзбекистон – Германиянинг атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги ҳамкорлигининг жорий ҳолати ҳақида сўз юритилиб, «Яшил Марказий Осиё» минтақавий дастури, «Оролбўйи минтақасида экологик йўналтирилган ривожланиш» каби лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан таъкидланди.
Учрашув давомида томонлар GIZнинг Марказий Осиёда иқлим хавфларини бошқариш бўйича ишлаб чиқилган янги минтақавий лойиҳаси ҳам бу борадаги яна бир муҳим қадам бўлишига алоҳида эътибор қаратиб, ушбу лойиҳа доирасида самарали ҳамкорликни амалга ошириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.