Бугун Давлат экология қўмитасида “Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.
02.
08. 2022
22:03
3475
Ma’naviyat va ma’rifat

Гибрид форматда ташкил қилинган учрашувда Қўмита ҳамда ҳудудий бошқармалар, тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти катта илмий ходими, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Шаҳло Аҳророва маъруза қилди.

Таъкидланганидек, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда.  Бундай  вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Учрашувда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Foydali manbalar