Mashav халқаро дастури, БМТнинг Атроф-муҳит дастури (ЮНЕП), Исроил атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги, Arava илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур халқаро ўқув семинарида Қозоғистон Республикаси ва бошқа давлатлардан ҳам соҳа мутахассислари қатнашмоқда.
Семинар давомида Исроил давлатининг мавжуд сув ресурслари ва уларни бошқариш ҳамда муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибаси ўрганилмоқда.
Иштирокчилар келгусида сув ресурсларини муҳофаза қилишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, жумладан инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан ўзаро фикр алмашишмоқда.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати