Навоий вилояти Навоий шаҳар Экология инспекцияси давлат инспекторлари томонидан Навоий шаҳридаги 17-сонли умумтаълим мактабида 16 сентябрь - Халқаро Озон қатламини ҳимоя қилиш куни муносабати билан тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирда ўқувчиларга ушбу санани нишонлашдан кўзланган мақсад, Озон қатламини ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш она заминимизни асраш бўйича маълумотлар берилиб, тадбир давомида ўқувчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати