“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қадимий шаҳарда ҳам ҳудуд иқлимига мос дарахт кўчатлари ва буталар экилиб, яшил ҳудудлар кўпайтирилмоқда.
Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Хоразм вилоятига хизмат сафари давомида шаҳарда олиб борилаётган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари, вилоят Экология бошқармаси, шаҳар кадастр, ободонлаштириш бошқармалари бошлиқлари, шаҳар бош архитектори билан мулоқот қилиб, йўл четларига, хиёбонлар ва истироҳат боғларига дарахт кўчатларини экишда шаҳар иқлимини ва архитектурасини ҳисобга олиш, шаҳарнинг саришта ва тозалигини сақлаш юзасидан ўз тавсия ҳамда кўрсатмаларини берди.
Қўмита раиси Урганч туманидаги Комилжон Отаниёзов ижод марказида ҳам бўлиб, сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, ёшлар билан дарахт кўчатларини ўтқазишда иштирок этди.
Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати