Давлат экология қўмитаси “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича танлов эълон қилади.
09.
11. 2022
21:43
4453
Yangiliklar

Дастур доирасида олий таълим муассасаларининг 
4-босқичида таълим олаётган қобилиятли талаба ёшларни саралаб олиш, уларнинг амалий стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик Давлат экология қўмитасининг  кадрлар захирасига киритиш режалаштирилган.

Ушбу танловда Олий таълим муассасаларининг қуйидаги йўналишларда таълим олаётган  битирувчи ёшлар қатнашиши мумкин:

-  Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналиши; 
-  Табиий фанлар йўналиши (кимё, биология, ўрмончилик, ўсимлик ҳимоя қилиш ва бошқа.);
-  Аниқ фанлар йўналиши (иқтисодиёт, молия, маркетинг, бухгалтерия); 
-  Юридик фанлар йўналиши;
-  Журналистика, АКТ соҳасидаги йўналишлар.

Ушбу танловга куйидаги,
- Тел.: +99871 207 0770 (1021# ёки 3030#), 
- Электрон манзил:  yoshekolog@umail.uz 
  Махсус рўйхатдан ўтиш ҳаволаси: Талабалар стажировкаси
орқали 2022 йил 20 ноябргача электрон ва ёзма ариза топширишингиз мумкин.

Foydali manbalar