Бугун Давлат экология қўмитасида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги “Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 666-сон қарори ижросига бағишланган давра суҳбати  ташкил этилди.
25.
11. 2022
16:24
4203
Yangiliklar

Унда онлайн форматда Давлат экологик экспертизаси ва ҳудудий Экология бошқармаларнинг масъуллари ҳам қатнашди.

Таъкидланганидек, Давлат экология қўмитаси томонидан бугунги кунда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини муҳофаза қилиш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш бўйича доимий иш олиб борилмоқда. 

Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар тузилиб, дарё ўзанларини тозалаш ва қум-шағал қазиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганишларнинг ташкил этилаётгани ҳам самарали бўлмоқда. 

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги “Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 666-сон қарорининг мазмун-моҳияти бўйича йиғилганларга атрофлича маълумот бердилар.

Ушбу қарорнинг амалга оширилиши натижасида норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблашнинг ҳуқуқий асослари яратилади, шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан табиий норуда материалларни қазиб олиш қонунчиликда белгиланган шартларда ва тартибда амалга оширилишига эришилади.

Келгусида Қўмита олдида турган вазифалар қаторида маркшейдерлик хизматини йўлга қўйиш ва инспекторларнинг малакасини ошириш орқали    дарё ўзанларини тозалаш ва қум-шағал қазиш ишлари билан шуғулланиб келаётган субъектлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш билан боғлиқ чора тадбирлар амалга оширилади. 
 
Тадбир давомида дарё ўзанлари тозалашда қум-шағал қазиб олиш ва ув ҳавзаларида рухсатнома асосида фаолият юритаётган субъектларнинг фаолияти шунингдек, норуда материалларини қазиб олиш натижасида сув объектларини ифлослантиришини олдини олиш юзасидан олиб борилаётган назорат-мониторинг ишлари, Тошкент вилоятида дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олувчи субъектларга нистбатан кўрилган чоралар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда Давлат экология қўмитаси раиси Ж. Казбеков иштирок этди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Foydali manbalar