"КОРРУПЦИЯ -ТАҚҚИЁТ ДУШМАНИ" ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ
03.
02. 2023
11:35
2852
Korrupsiyaga qarshi olib borilayotgan amaliy tadbirlar

Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мажлислар залида 2021 йил 20 февраль куни "КОРРУПЦИЯ -ТАРАҚҚИЁТ ДУШМАНИ" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Йиғилишда вилоят Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси мутахассислари ҳамда вилоят Экология бошқармаси ходимлари иштирок этдилар. Тадбирни вилоят Экология бошқармаси бошлиғи Эркин Иргашевич Холматов коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида фикр мулоҳазалари билан бошлаб берди. Тадбир давомида вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Икром Бегашев йиғилишда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан, давлат ва бошқарув органлари, ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатини таъминлаш, коррупция кўринишига сабаб бўлувчи ёки шароит яратувчи омилларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган масалар мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, йиғилишда ИИБ Тергов бошқармаси бошлиқ ўринбосари Йигитали Холназаров  йиғилганларга "Коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида маъруза қилди. Давра суҳбати давомида ходимларнинг касб ахлоқ қоидалари ва  соҳада коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида фикр мулоҳазалар билдирилди. Мунозарага бой тарзда ўтган йиғилишда давлат инспекторларига коррупция ҳолатлари, унга оид ҳуқуқбузарликларинг оқибатлари тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.  Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган, муҳокама этилган масалалар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб олдилар.                                                                                                 

Жиззах вилоят Экология бошқармаси Ахборот хизмати

Foydali manbalar