Халқаро иқлим куни
10.
10. 2023
12:17
1739
Tadbirlar

15 май куни бутун дунё Халқаро иқлим кунини нишонлайди. Иқлимни асраб қолиш – бугун инсоният олдида турган глобал муаммолардан биридир. Глобал исиш, атмосфера қатламида озон миқдорининг ошиши, табиий офатлар, сайёрада об-ҳаво шароитларининг ўзгариши – буларнинг ҳаммаси Ердаги иқлимнинг ёмонлашиши олиб келади ва, охир-оқибатда, одамларнинг озиқ-овқат, ҳаёт ва мулк хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиб, табиий ресурслар ҳолатида ва давлатларнинг мувозанатлаштирилган ривожида қайғули намоён бўлади.

БМТТД ва Буюк Британия Ҳамдўстлик ва ривожланиш ишлари бўйича Ташқи ишлар вазирлиги (FCDO)нинг “Марказий Осиёда иқлим хавфсизлиги бўйича сиёсий чоралар” минтақавий лойиҳасининг фаолияти иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича янада фаолроқ ва изчилроқ ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш орқали Марказий Осиёда иқлим хавфсизлигини таъминлаш бўйича чораларни кучайтиришга йўналтирилган.

Foydali manbalar